Шаҳбоз Умаровнинг жамоаси Туркия йиғинини якунлади

Янги мавсумда Туркияда тайёргарлик олиб борган БАТЭ жамоаси бугун ушбу йиғин доирасида ўзининг сўнгги назорат ўйинини ўтказди. Бу сафар борисовликларга Латвиянинг "Лиепая" клуби рақиблик қилди.

"Cornelia Diamond" спорт мажмуасида кечган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан ниҳоясига етди. БАТЭ сафида ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров беллашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа тўп тепди.

Эртага эса "Футбол уйи"да Беларусь Олий лигасининг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва 1-тур жуфтликлари маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!