"Шаҳр Ходро" - "Шабаб Ал Аҳли": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'
Жафарининг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Ғази ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.
- 88'
"Шахр Ходро"нинг жарима зарбасидан сўнг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 83'

ГОЛ! Конде ҳисобни очди. Эдуардо тўпни ажойиб тарзда етказиб берди.
- 79'

Педро Конде Аҳмад Ҳалил ўрнига майдонга тушди.
- 78'
Аҳмад Ҳалилнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 76'

Жабер огоҳлантирилди.
- 71'
"Шахр Ходро" ҳужум уюштиришда давом этмоқда.
- 67'

Марзуқ сариқ карточка ишлаб олди.
- 63'

Азиз Ғаниев ўрнига Жума Эйд майдонга тушди.
- 62'

Мехрабан ўрнига Ғази ўрнига майдонга тушди.
- 57'
"Шабаб Ал Аҳли"нинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
- 55'

Али Немати сариқ карточка ишлаб олди.
- 51'

"Шахр Ходро" ҳужуми офсайд сабаб тўхтатилди.
- 48'

Шунингдек, Хашми ўрнига Мажид Абдулла ҳам майдонга туширилди.
- 46'

Исмоил Алҳаммади Эдуардога ўз ўрнини бўшатиб берди.
- 45'

Танаффус!
- 45'
Бўлим сўнгини "Шаҳр Ходро" футболчилари ҳимояда ўтказмоқда. Арабларнинг позицион ҳужумидан наф чиқмайдиганга ўхшамоқда.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'

Номинал мезбонлар сардорига тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 43'
"Шабаб Ал Аҳли" вакиллари марказда тўп назоратини эгаллаб турибди.
- 40'
Эронликларнинг яна бир узатмаси ҳимоячилар томонидан ўтказилмади.
- 37'
Эронликлар рақиб ҳимоясига ёриб киришнинг турли йўлларини излашмоқда.
- 34'
"Шахр Ходро"нинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 29'

"Шахр Ходро" футболчиси яққол офсайдда қолиб кетди. Ҳужум қилиш навбати амирлик клубида.
- 25'
Хамис яна бир маротаба зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ён тарафдан тегди.
- 24'
Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан "Шабаб Ал Аҳли" ҳужумчиси фойдалана олмади. Бўш дарвоза ишғол қилина билмади.
- 23'
"Шахр Ходро"нинг ҳужумлари бесамар кетмоқда.
- 19'

Азиз Ғаниев сариқ карточка ишлаб олди.
- 14'
"Шабаб Ал Аҳли" қарши ҳужумда ўйнамоқда.
- 12'

Хамис офсайдда қолиб кетди. Тўп "Шахр Ходро"га ўтди.
- 9'
"Шабаб Ал Аҳли" ҳужумда қоидани бузди.
- 8'
"Шахр Ходро" ғалаба учун олдинга бормоқда.
- 4'
Ушбу учрашувда "Шабаб Ал Аҳли" сафида ҳамюртимиз Азиз Ғаниев тўп сураётганига қарамай, "Шахр Ходро"нинг ғалабаси "Пахтакор" учун фойдали бўларди.
- 2'
Дастлабки дақиқаларданоқ "Шабаб Ал Аҳли" ҳужумга ташланмоқда.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари.
Фикрлар