
Шаҳзодбек Йўлдошев Қирғизистонда жанг қилади
3 октябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида “WEF 128 PROF FiGHT 55” турнири ташкил этилади.
Мазкур жанг кечасида “Nursulton team” клуби вакили Шаҳзодбек Йўлдошев ҳам октагонга кўтарилади. У қирғизистонлки Сйимик Сарбашовга қарши жанг қилади. Мазкур жанг ярим енгил вазн (65,8 кг)тоифасида ўтказилади.
Маълумот учун, Йўлдошев профессионал фаолияти мобайнида 5 та ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган бўлса, Сарбашевнинг рекорди 1-0 кўриниш олган.
Фикрлар