Шакира Мессининг қилган ишидан ҳайратга тушди
Лотин Америкасининг машҳур қўшиқчиси Шакира 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Англияга қарши учрашувдан сўнг Аргентина терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Лионель Мессининг ўйинини юқори баҳолади.
Месси ушбу беллашувда икки голли пас бериб, жамоасига 2:1 ҳисобида иродали ғалаба келтирди.
- Мессининг қилаётган иши ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли! Бу ўз ишига чуқур садоқатли, интизомли инсоннинг қадриятларини кўрсатади. У вақт ва турли қийинчиликларга қарши курашиб, инсонни ёши ёки бошқаларнинг гапи эмас, балки ўзининг кимлиги белгилашини исботлаяпти.
Ва мен биламанки, унинг ёнида Антонела Рокуццо каби аёлнинг борлиги унга куч ва илҳом бағишлаб, шуларни намойиш этишга ёрдам беради, — деб ёзган Шакира ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоаси Испания жамоасига қарши майдонга тушади.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилмоқда. Финал баҳси АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар