Шакира нега ўзига хиёнат қилган Пикега катта пул таклиф қилди?
Спорт ва санъат оламининг машҳур жуфтлиги – “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике ва колумбиялик хонанда Шакира ўзаро ажрашиб кетганидан кейин фарзандларнинг ким билан қолиши муаммо бўляпти.
Шакира икки нафар фарзанди ўзи билан Майамида яшашини истаяпти. У фарзандларининг барча харажатларини ўз зиммасига олишини билдирган.
Машҳур хонанданинг агентлари Пикега суд жараёнида юзага келган қарзларидан қутилиш учун 2,5 миллион евро таклиф қилди. Бундан ташқари, Шакира болалари учун Жерардан ҳеч нарса талаб қилмаслигини айтмоқда.
Шунингдек, Пикега йилига беш марта келиб, Майамида фарзандлари билан учрашиши, таътилни бирга ўтказиши ва АҚШга келиб-кетиш учун йўл харажатларининг барини Шакира қоплаши ҳақида таклиф ҳам берилди.
Қизиғи, Жерар Пике Шакиранинг таклифларини кескин рад этди.
Фикрлар