"Шальке" жорий мавсумда 3-марта бош мураббийни истеъфога чиқарди

  • 28 февраль, 2021, 14:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кристиан Гросс “Шальке” бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар бермоқда.

Tecno

Таъкидлаш керакки, гельзенкирхенликлар шу тариқа жорий мавсумда 3-марта бош мураббийни истеъфога чиқарди. Дастлабки икки турдан сўнг Давид Вагнер ишдан олинган бўлса, сентябрь ойи охирларида Мануэль Баум ҳам жамоа бошқарувидан кетди.

“Шальке” раҳбарияти шунингдек, жамоанинг спорт директори Йохен Шнайдерни ҳам ўз лавозимидан озод этган.

“Шальке” 23 турдан сўнг бор йўғи 1 та ғалаба билан турнир жадвалида сўнгги поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!