"Шальке" яна бош мураббийни истеъфога чиқарди
“Шальке” клуби бош мураббийи Мануэль Баум ўз лавозимидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, яқин икки ўйинда Хуб Стевенс бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлайди. Айтиш керакки, у бунга қадар “Шальке”ни 3 марта (1996-2002, 2011-2012, 2019) бошқарган.
“Шальке” Бундеслигада 28 та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда. Сўнгги марта улар 17 январь куни “Боруссия” Мюнхенгладбахни (2:0) мағлубиятга учратган эди. Шундан сўнг гельзенкирхенликлар 10 та ўйинда дуранг қайд этган ва 18 та ўйинда мағлуб бўлган.
“Шальке” ҳозирда Бундеслигада 4 очко билан сўнгги поғонада бормоқда. Ушбу жамоа муваффақиятсиз натижалар сабаб кузда Дэвид Вагнерни ҳам истеъфога чиқарган эди.
Фикрлар