"Шальке"да "Тоттенхэм"нинг собиқ устози иш бошлаш арафасида турибди

  • 25 Dec 09:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Шальке" раҳбарияти жамоа бош мураббийи лавозимига кимни олиб келиш бўйича бир қарорга келди.

Tecno

Kicker нашри тарқатган хабарга қараганда, гельзенкирхенликлар бу борада Кристиан Гросс номзодига тўхталди. Ушбу швейцариялик мутахассис ўз вақтида "Тоттенхэм", "Базель", "Штутгарт" ва "Янг Бойз" клубларини бошқарган.

Таъкидлаш лозимки, Гросс “Шальке”нинг жорий мавсумдаги 4-мураббийи бўлади. Унгача жамоа муваффақиятсиз натижалар сабаб 3 та мураббийни истеъфога чиқарган эди.

“Шальке” 13 турдан сўнг 2 очко тўплаган ҳолда Бундеслига мусобақа жадвалида сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!