"Шальке"нинг жорий мавсумдаги 5-мураббийи ким бўлиши маълум

"Шальке" клубининг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум бўлди. Хабарларга қараганда, энди гельзенкирхенликларни "Дармштадт"нинг собиқ устози Димитриос Граммозис бошқаради.

Айтиш керакки, грециялик мутахассис “Шальке”нинг жорий мавсумдаги 5-бош мураббийига айланади. Бундеслига аутсайдери бундан аввал Кристиан Гросс, Дэвид Вагнер, Мануэль Баум ва Хуб Стевенс каби мутахассисларни истеъфога чиқарган эди.

"Шальке" жорий мавсум Бундеслигада 23 турдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!