
"Шара Буллет" яқин орада октагонга қайтмайди, сабаби эса...
"Шара Буллет" номи билан машҳур UFC жангчиси Шарабутдин Магомедовнинг кейинги жанги ҳақида хабарлар тарқала бошлади.
Спортчининг менежери Ризван Магомедов эса бу ҳақда баъзи маълумотларни очиқлади.
"Шара соғлиғига эътибор қаратиш учун танаффус олди, бироздан сўнг у яна машғулотларга қайтади. Биз октябр ойида октагонга қайтишни режалаштирганмиз" - дея менежернинг сўзларини келтирди "ТАСС".
Эслатиб ўтамиз, Шарабутдин Магомедов сўнгги жангида Майкл Пейждан очколар ҳисобига мағлуб бўлди.
Фикрлар