Шарабутдин Магомедов: "Айни пайтда Дрикус дю Плессини фақатгина битта жангчи енга олади"

  • 29 март, 12:41
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

Россиялик UFC жангчиси Шарабутдин Магомедов ўрта вазннинг амалдаги чемпиони Дрикус дю Плесси ҳақида гапирди.

"Дю Плесси камарга қандай эришганини тушунмаяпман. У ҳар сафар жанг қилганда мен доим рақиби ғалаба қозонади, деб ўйлаганман. Лекин у ҳар доим нимадир қилиб ғалабага эришади. Буни айтиш аҳмоқона бўлиши мумкин, бироқ Дрикус омадли жангчи кўринади. Менимча, айни пайтда уни фақатгина Хамзат Чимаевг енгиши мумкин” - дея Шарабутдиннинг сўзларини келтирди "Sport24".

Эслатиб ўтамиз, Дю Плесси охирги жангида Шон Стриклендни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!