Шарҳловчи: "Даниэль Дюбуа билан реваншга шошилмаслик керак эди..."

  • 08.08.2026 12:45
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Собиқ жаҳон чемпиони ва ҳозирда бокс шарҳловчиси Пол Малиньяджи оғир вазнда WBO  чемпиони Даниэль Дюбуага қарши реванш бандини дарҳол ишга туширган Фабио Уордли қарорини танқид қилди. Унинг фикрича, бу қадам шошма-шошарлик билан қабул қилинган ва боксчи карьераси учун хавфли бўлиши мумкин.

"Уордли ғалабага чанқоқ, унда чемпионик камарини қайтариб олишга қаттиқ интилиш бор — бу ҳар қандай жангчи учун табиий ҳолат. Лекин бундай қарорларни, аслида, унинг жамоаси, менежери қабул қилиши керак. Ташқаридан қараганда, Фабио аввал яна битта жанг ўтказиб олгани маъқул эди, деб ўйлайман.

Агар Уордли яна Дюбуага ўша аниқ зарбасини бера олмаса, ғалаба қозониши жуда қийин бўлади. У тузатиши керак бўлган хатолар жуда кўп, бунинг барчасини қисқа вақт ичида бартараф этишга ишониш қийин. Фабио рингда янада айёрроқ, вазиятга мослашувчанроқ бўлиши зарур. Биринчи жанг учун у деярли ҳеч қандай тактика тайёрламади, шунга қарамай, Дюбуага жиддий зарбалар берди. Реваншда эса бундай тактик усулларсиз иш юритиш амри маҳол", — дея таъкидлади Малиньяджи.

Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, Уордли ва Дюбуа ўртасидаги реванш 17 октябрь куни ўтказилиши айтилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!