"Шаржа" - "Ал-Дуҳаил": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90'

    Салим Солиҳ Веллитон ўрнига майдонга тушди.

  • 90+'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Каио ҳисобни 4:2 ҳолига олиб келиб қўйди. Коронадонинг супер узатмасига ҳам гап йўқ.

  • 90+'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Коронадонинг жарима зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди.

  • 88'

    Саиф Рашид ўрнини Муҳаммад Халфан тўлдирди.

  • 87'

    Ал-Дханани ўрнига Абдулла Ғаним майдонга тушди.

  • 84'

    Луиз Жуниор ўрнига Исмоил Муҳаммад майдонга тушди.

  • 82'

    Луиз Жуниор сариқ карточка ишлаб олди.

  • 78'

    Мунтарининг кечикиши оқибатидан вазият бой берилди. Тўп "Шаржа" томонга ўтди.

  • 75'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коронадо 11 метрлик зарбани аниқ амалга оширди.

  • 73'

    Мунтарига сариқ карточка.

  • 72'

    Мунтарининг фоли орқали "Шаржа" пенальти ишлади.

  • 70'

    ГОЛ! Алмоез Али ҳисобни тенглаштирди. Зарба шунчаки идеал чиққанди.

  • 68'

    Мунтарининг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 65'

    Ал-Маазми тиббий ёрдам олмоқда.

  • 62'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коронадонинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвозабон ва устун томонидан қайтарилди. Мажид Иброҳим уни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 59'

    Бенатия қизил карточка олиб майдонни тарк этмоқда.

  • 58'

    Бенатияга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 56'

    Веллитоннинг зарбаси йўлини ҳимоячилар муваффақиятли блоклай олди.

  • 52'

    Баввазининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. Хавфли уруниш.

  • 50'

    Қатарликлар посбони тўпга чиқишда адашмаяпти.

  • 47'

    "Ал-Дуҳаил"нинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Халифа Абубакарнинг тўпга ўз вақтида чиқиб келиши ортидан "Шаржа"нинг яна бир ҳужуми барбод бўлди.

  • 41'

    Қатарликлар орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 38'

    "Ал-Дуҳаил" ташаббусни ушлаб турибди.

  • 34'

    Дудунинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 31'

    "Шаржа" гол кераклигин ҳисобга олиб, олдинга боришга интилмоқда. Бироқ якуний нуқтада адашмоқда.

  • 27'

    "Шаржа"нинг ҳужуми зарбагача етиб бормади. Дарвозабон тўпга биринчи.

  • 23'

    "Ал-Дуҳаил"нинг жарима зарбаси дарвоза тўрига ён тарафдан тегди.

  • 21'

    Ўйин анча жонланганини эьтироф этиш жоиз.

  • 20'

    Алмоез Алининг жарима майдони ичидан йўллаган тўпини Ҳалифа Абабакар қайтаришга эришди.

  • 18'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Ҳолид Ба Вазирнинг узоқ масофадан тепган тўпини "Шаржа" посбони ушлаб олишга ҳаракат қилди ва қўпол хатога йўл қўйди.

  • 17'

    Коронадо ҳаводан келаётган тўпни ўзига усталик билан тўхтатди ва бир футболчиидан ўтди. Кейинги рақиби эса ундан тўпни олиб қўя олди.

  • 16'

    Афифнинг бироз ноқулай узатмасига ета олган Ризоян дарвозани мўлжалга ола билмади.

  • 15'

    Бу сафар рақиб дарвозасига узоқдан Дуду зарба йўллади. Бироқ унинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

  • 12'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Абдуллоҳ Ал-Аҳрокнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон зарарсизлантира олмади. "Ал-Дуҳайл" футболчисидан шедевр!

  • 11'

    Ҳар икки клуб футболчилари ўзларини босиб олиши зарур. Қўполликлар қўпайиб кетди.

  • 9'

    Бу сафар жавоб тариқасида Саиф Рашид рақибига нисбатан қўпол ўйнади.

  • 7'

    Бироз аввал пенальтига даъво қилган Ризоян бу сафар рақибини чалиб йиқитди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 6'

    "Ал-Дуҳайл" футболчиси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Бироқ рефери унга ўрнидан туриши кераклигини тушунтирди.

  • 4'

    Белгиланган стандартни жабрланувчининг ўзи амалга оширди. Зарба хавфли чиққанига қарамай, бироз ноаниқ эди.

  • 3'

    Игорь Коронадо жарима майдончаси яқинида рақибини моҳирлик билан алдаб ўтди. Бироқ унга нисбатан қўполлик ишлатилгани туфайли, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 2'

    Илк дақиқалардаёқ олдинга ўтиб, дарвоза томон зарба йўллаган "Ал-Дуҳайл" футболчисининг уринишини рақиб вакили қайтариб олди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Жамоалар Чемпионлар Лигаси мадҳияси остида майдонда саф тортишди.

  • 0'

    Бир неча дақиқалардан кейин қизиқарли ўтиши кутилаётган учрашув бошланади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!