"Шаржа" - "Пахтакор": Ҳисоб йирик кўриниш олди (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Осиё Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган "Шаржа" - "Пахтакор" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+'

    Учрашув якунланди! "Пахтакор" йирик ҳисобда мағлуб бўлди

  • 87'

    "Пахтакор" футболчиларининг ҳаракатлари умуман ўхшамаяпти

  • 81'

    Шарофнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

  • 79'

    Сайфиевнинг рейдлари бугун ўхшамаяпти

  • 75'

    Сайфиевнинг узатмаси рақиб ҳимоячисига тгиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 73'

    ЭҲҲ! Эркиновда яхши имконият бўлиши мумкин эди. Хожимат улгурмай қолди

  • 70'

    "Пахтакор"да Анзур Исмоилов ўрнига Аъзамов, Черан ўрнига Иминов туширилди

  • 66'

     Кримец огоҳлантирилди

  • 64'

    Алижонов рақибга нисбатан қўполлик ишлатди

  • 63'

    ГОЛ! Ҳисоб йирик кўринишга келди. Луан Перейранинг зарбаси рикошетдан кейин голга айланди 

  • 58'

    ГОЛ! "Шаржа" қарши ҳужумда "шерлар"ни жазолади  Кайо бирга-бир вазиятда тўп киритди - 3:1

  • 56'

    "Пахтакор"да Йўлдошев ўрнига Алижонов, Собирхзжаев ўрнига Холматов туширилди

  • 54'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Қувватов қайтарди

  • 52'

    "Шаржа"нинг бурчак тўпи муваффақиятсиз якунланди

  • 50'

    "Пахтакор"да Рашидов ўрнига Дердийок туширилди

  • 48'

    Сардор ўйинни давом эттира олмайди. Мажбурий ўзгариш бўлади

  • 47'

    Рашидов жароҳат олган кўринади. У майдонда ётиб олди

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45+3'

    Биринчи бўлим тугади.

  • 45+3'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўши берди

  • 43'

    Чераннинг чалқанча йўллаган зарбаси кучсиз чиқди

  • 42'

    ЗАРБААА! Сардор Рашидовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди

  • 37'

    "Шаржа" футболчилари бугун фақат Кайога ўйнашмоқда

  • 35'

    Бу сафар Луан Перейра Эркиновни йиқитди

  • 33'

    Хожимат Эркиновга нисбатан қўпол ўйнаган Отабек Шукуров огоҳлантирилди

  • 31'

    Рашидовнинг станддарт вазиятдан йўллаган зарбаси тўғр дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

  • 30'

    Жарима зарбаси. "Пахтакор"да яхши имконият бўлиши мумкин

  • 25'

    ГОЛ! Кайо ҳимоячиларимиздан осонликча ўтиб кетди ва тўпни Салим Солиҳга узатди. У эса очиқ қолган дарвлзани ишғол қилди

  • 21'

    ГОООООООООЛ! Черан ҳисобни тенглаштирди. Рашидовнинг зарбасидан сўнг дарвозабон сейв амалга оширди кейинчалик Драган тўпни дарвозага киргизиб юборди

  • 20'

     Рашидовнинг ерталиб йўллаган зарбасидан кейин тўпни рақиб посбони ушлаб олди

  • 14'

    "Пахтакор"нинг узоқ давом этган ҳужуми самарасиз якунланди. Сайфиевнинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди 

  • 12'

    Голдан руҳланган "Шаржа" олдинга ўтмоқда

  • 9'

    ГОЛ! Кайонинг жаримадан йўллаган зарбасини қувватов эгаллаб ололмади қайтган тўпни Ҳолид Бавазир дарвозага жойлаб қўйди

  • 5'

    Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди

  • 4'

    Рашидовга нисбатан қўполлик ишлатилди

  • 2'

    ВУУУУҲ! Отабек Шукуровнинг узатмасидан сўнг Кайо кутилмаган зарба йўллади. Қувватов музлаб қолганди. Яхшиямки, зарбага аниқлик етишмади

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шерзодбек Вохидов
21/04/2021 00:56
Matbuot anjumanini yozmey qo‘yuriylar. Xyustira-biz yaxshi o‘ynadik ozgina omad yetishmadi men shogirdlarim bilan faxirlanaman yashasin SOXTAKOR
Шерзодбек Вохидов
21/04/2021 00:55
Matbuot anjumanini yozmey qo‘yuriylar. Xyustira-biz yaxshi o‘ynadik ozgina omad yetishmadi men shogirdlarim bilan faxirlanaman yashasin SOXTAKOR
21/04/2021 01:08
Тўппа тўғри гапни айтибдингиз шундай дейиши мумкун