Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Шаржа" чемпионликка интилмоқда

Shahzod
Изоҳлар: 0

Бугун БАА Про-лигасида 17-тур ўйинлари давом эттирилмоқда.

Ҳамюртимиз Отабек Шукуров тўп тепадиган "Шаржа" жамоаси бу тур сафарда "Дибба Ал Фужайра" билан куч синашди.

Мазкур учрашувнинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган саккизинчи дақиқада киритилган гол якунда меҳмонларга 3 очко келтирди. Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Шу тариқа "Шаржа" ҳисобидаги очколар сони 43 тага етди ва жамоа турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

БАА Про-лигаси. 17-тур

"Дибба Ал Фужайра" - "Шаржа" 0:1

Гол: Райан Мендес (90+8).

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ