
"Шаржа" мавсумни ғалаба билан бошлади. Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди
Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Шаржа" ва "Иттихад Кальба" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдаги ягона голга жамоага янги келиб қўшилган Бернард муаллифлик қилди.
Шаржаликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Отабек Шукуров учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ дақиқа ўйнади.
Эслатиб ўтамиз, "Шаржа" кеча ҳамюртимиз билан амалдаги шартномасини 2023 йилгача узайтирганини эълон қилган эди.
Фикрлар