
"Шаржа" меҳмонда мағлубиятга учради, Шукуров...
БАА чемпионати 19-туридан ўрин олган "Ал-Наср" - "Шаржа" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Меҳмонлар сафида Отабек Шукуров 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди.
Учрашувдаги голларга мезбонлар сафида Себастьян Таглиабу (дубль) муаллифлик қилган бўлса, "Шаржа"нинг ягона голи Саиф Рашид номига ёзилди.
Шу тариқа, меҳмонда мағлубиятга учраган шаржаликлар 37 очко билан 3-ўринда қолди, "Ал-Наср" эса, очколари сонини 33 тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар