"Шаржа" йирик ҳисобда ютқазиб, гуруҳда қолиб кетди

Осиё Чемпионлар Лигасида 6-тур баҳслари ўтказилди. С гуруҳида иштирок этаётган "Персеполис" ҳамда "Шаржа" клубларининг тўқнашувида эронликлар 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдаги голларга Шожа Халилзода, Исо Алкасир, Воҳид Амири ҳамда Меҳди Абди муаллифлик қилди. Дастлабки 3 гол биринчи бўлимда киритилган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Мехди Абди 4-тўпни киритди.

Ушбу мағлубиятдан кейин ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган "Шаржа" жамоаси мусобақани 7 очко билан 4-поғонада якунлади.

  • 90+7'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+4'

    "Шаржа" жамоаси аъзоларининг кучи қолмади. Улар олдинга ўта олмаяпти.

  • 90+1'

    ГОЛ!

    Рамазонининг узатмасини Мехди Абди дарвоза тўрига жойлади.

  • 90+1'

    Веллингтон ва Мажид Иброҳим ўйиндан олинди. Уларнинг ўрнига Абдулла Ғаним ҳамда Муҳаммад Абдулвосид майдонга тушди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Милод Сарлокнинг зарбаси хавфли чиқди.

  • 87'

    Форслар таркибида ҳаракат қилган Паҳлавони ўз ўрнини Рамазонига бўшатиб берди.

  • 86'

    Арабларнинг қарши ҳужуми ноаниқ узатма натижасида узилиб қолди.

  • 83'

    Футболчилар ўзаро тортишиб қолишди. Ўйин қоидасини бузган Омид Алишоҳ огоҳлантирилди.

  • 81'

    Салим Солиҳ Али Данҳани ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 79'

    Али Шожайи ҳамда Омид Алишоҳ майдонга тушди. Улар Саид Оғаи ва Башар Расан ўрнида ҳаракат қилади.

  • 76'

    Ҳеч бўлмаса битта гол илинжида араблар олдинга ўтмоқда.

  • 73'

    Игорь коронадонинг зарбаси кучли, бироқ ноаниқ кетди.

  • 72'

    Навбатдаги бор Каранадога нисбатан яқин масофадан қўполлик ишлатилди. Тўғридан-тўғри зарба бериб, гол урса бўладиган стандарт.

  • 69'

    Коронадо қулай вазиятда турган шеригига тўп ошириш ўрнига дарвозага зарба берди. Тўп яхши траектория ҳосил қилганига қарамай, ноаниқ кетди.

  • 66'

    Алкасир қарши ҳужумга югуриш ўрнига тўпни орқага узатди. Форсларга тўп назорати қулайдек қўринмоқда.

  • 64'

    Форслар посбонига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 63'

    муҳаммад Халфан Бавазир ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 62'

    Коронадонинг зарбаси ҳисоячига тегиб, қулай вазиятда турган Веллингтонга етиб келди. Бразилиялик футболчининг зарбасини эса дарвозабон қайтарди.

  • 59'

    Тўпни орқа чизиқда "Персеполис" футболчилари назорат қилмоқда.

  • 56'

    Ҳал қилувчи вазиятларда "Шаржа" футболчиларига аниқлик етишмаяпти.

  • 53'

    Ўйин назорати арабларда. Бироқ исталган вақтда форслар олдинга ўта олишини биринчи таймда исботлади.

  • 50'

    "Персеполис" футболчиси яна бир бор олдинга ўтди. Бироқ ўзидан тўпни узоқлаштиргани учун дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 48'

    "Шаржа" вакиллари олдинга ўтмоқда. Уларга гол зарур.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    ГОЛ!

    Иккинчи голдан кейин ўзига келиб улгурмаган "Шаржа" футболчилари яна бир тўп қабул қилиб олишди. Қанотдан оҳиста узатилган тўпни Воҳид Амири дарвозага жойлаб қўйди.

  • 43'

    Шукуров олдинга ўтаётган рақибини зарарсизлантира олди.

  • 41'

    ГОЛ!

    Бурчак зарбасидан оширилган тўпни Исо Алкасир дарвозага йўллади. "Шаржа" кипери тўпни қайтарган бўлса-да, зарба кучлилик қилди ва дарвозадан жой олди.

  • 39'

    "Персеполис" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 37'

    Қанотдан узатилган тўпга Нуриллоҳи кучли зарба берди. Бироқ тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

  • 36'

    Форслар вақти-вақти билан ташаббусни қўлга олиб, жуда хавфли ҳужумлар уюштирмоқда.

  • 34'

    Алкасирнинг зарбаси рекашет натижасида ўта хавфли тус олди. Бироқ "Шаржа" посбони уни бартараф этди.

  • 32'

    Каионинг ўзи жарима зарбасини амалга оширди. Бироқ тўп жонли девордан ўтмади.

  • 31'

    Каиога нисбатан Аҳмад Нуриллоҳи қўполлик ишлатди. Яна бир бор араблар қулай стандарт вазиятга эга бўлишди.

  • 29'

    Веллитоннинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 29'

    Устунлик энди бутунлигича "Шаржа" томонига ўтди. Фақатгина гол етишмаяпти.

  • 26'

    "Персеполис" аъзоси Канани майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 25'

    "Шаржа" позицион ҳажамни афзал кўрмоқда.

  • 22'

    Тўп олдига яқинлашган Коронадонинг зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

  • 21'

    Жарима майдончаси яқинида Коронадога нисбатан қўполлик ишлатилди. Яхши вазият пайдо бўлмоқда арабларда.

  • 19'

    Форслар стандарт вазиятга эга бўлишди. Бироқ улар зарба йўллаш ўрнига, комбинацион ҳужумни афзал кўришди.

  • 17'

    "Шаржа" футболчилари тўп назоратини қўлга олди. Назорат Шукуров жамоадошлари томонга ўтмоқда.

  • 15'

    Коронадонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 12'

    Шукуров марказда рақибдан тўпни олиб қўйди.

  • 10'

    Араблар секинлик билан олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ рақиб бунга рози эмас.

  • 7'

    Устунлик бутунлай "Персеполис" томонда. "Шаржа" ўзига келмаса бўлмайди.

  • 4'

    "Персеполис" футболчилари тинмай ҳужумлар уюштирмоқда. Бу сафар зарба берган Паҳлавоннинг уринишини "Шаржа" вакили қайтарди.

  • 2'

    ГОЛ!

    Илк дақиқалардаёқ олдинга ўтган форслар ҳисобни очди. Эҳсон Паҳлавоннинг қулай узатмасини Шожа Ҳалилзода дарвозага киритди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ассалому алайкум, ҳурматли ишқибозлар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!