Шарманда бўлган инглизлар бугун Дания синовидан ўтади (превью)

Бугун Миллатлар Лигаси 2-тури якунланади. Сўнгги кун дастурига нақд 4 та кучли қарама-қаршилик киритилган. Ушбу блог орқали Дания - Англия беллашувига эътибор қаратамиз. 

Ушбу учрашувга кўпчилик мутахассислар томонидан куннинг учинчи рақамли баҳси сифатида қаралмоқда. Аммо иккинчи таркиб билан Брюсселга ташриф буюрадиган Исландиянинг имкониятлари бельгияликлар билан у қадар тенг эмас. Ҳар ҳолда, биз бугун оптимал таркибдалигини кўриб турганимиз - Данияни меҳмонда 2:0 ҳисобида енгган жамоа “тоғликлар”ни қийинчиликсиз енга олиши мумкин. Яна бир жиҳатдан бугунги “қизил иблислар”нинг доминантлиги ўйиннинг қизиқарли кечишига таъсир кўрсатиши мумкин. Яъни, биз бир дарвозага кечадиган ўйин гувоҳи бўлишимиз эҳтимоли юқори. 

Дания - Англия глав 2

Дания эса Бельгияга қарши беллашувда тезкор гол ўтказиб юбориши оқибатида олдинга ташланишга мажбур бўлди ва учрашув якунида яна бир гол ўтказиб юборди. 

Англия эса 90 дақиқа етарли вазият яратмасдан устунлик қилди. Исландия ҳимояда, тўп инглизларда - вазият йўқ. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар бошланган бир пайтда “уч шерлар” пенальти тепиш имкониятини қўлга киритди. Улар гол урди. Тўп майдон марказидан ўйинга киритилиб, биринчи ҳужум амалга оширилиши билан исландлар пенальти ишлаб олди. Аммо 11 метрлик жарима зарбаси ноаниқ амалга оширилди. “Туманли альбион” вакиллари олтинга тенг очколарни қўлга киритди.

 

Дания

Дания таркибига эътибор қаратсак, фақатгина битта футболчи маҳаллий чемпионатдан эканини кўрамиз. У ҳам “Копенгаген” етакчиси - Фалк. Европа Лигасидаги ажойиб ўйинларидан сўнг уни кучли бешлик чемпионатлари етакчилари ўз сафларида кўришни хоҳлаб қолишган. Демакки, таркиб жаҳон даражасида. 

Уларда доим сифатли ўйинчилар бўлган. Скандинавия гегемонларини мунтазам нуфузли мусобақаларда кўриб келамиз. 

Англияга қарши шу пайтгача 19 бор саф тортган ва уларнинг атиги 3 тасида зафар қучган. Сўнгги ғалаба 2005 йилга тўғри келяпти. Ўшанда Копенгагенда мезбонлар инглизларни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. 

Тахминий таркиб: Шмейхель, Андерсен, Кристенсен, Кьер, Вестегор, Дилейни, Васс, Эриксен, Брейтуэйт, Фалк, Поулсен.

дания_1

Англия

Ушбу жамоа билан сўнгги кунларда содир бўлаётган воқеаларга бош мураббий Гарет Саутгейт ҳам тушунмаётган бўлса керак. Фоден ва Гринвуднинг қилмишлари нафақат футболчиларнинг, балки терма жамоанинг обрўйига путур етказди. Ҳар иккала футболчи терма жамоа йиғинидан четлатилди ва жаримага тортилди. Бугунги хабарларга кўра эса, Триппьер ва Ингс машғулотларда боши билан тўқнашиб кетган. Уларнинг катта эҳтимол билан ушбу учрашувни ўтказиб юбориши айтилмоқда. 

Бу бир тарафдан нейтрал футбол ихлосмандлари учун тенг курашлар остидаги учрашув таъминланишига хизмат қилади. 

Тахминий таркиб: Пикфорд, Арнольд, Гомез, Дайер, Уорд-Проуз, Райс, Маунт, Грилиш, Санчо, Стерлинг, Кейн.

англия

Мураббийлар

Каспер Хюлманн: “Мақсадимиз - прессингда фаол ўйин намойиш этиш. Биз рақибга босим ўтказишда тўғри вақт танлашимиз ҳам муҳим. Англия тўп назоратини қўлида ушлаб туришни яхши кўрувчи ва кўпроқ гол уришни ёқтирувчи жамоа. Ўзимизга яраша имкониятларга эга бўлишимизга ишонаман. Биз ўзимизга керакли натижани қўлга киритишимиз керак. Қизиқ ўйин бўлади”.

каспер

Гарет Саутгейт: “Бизда етарлича креатив футболчилар мавжуд. Аммо ҳужум учлигида бироз ўйин амалиёти бўйича муаммолар кузатилмоқда. Таркибнинг аксарияти эса 2 ҳафталик таътилдан сўнг яна машғулотларга қайтишга мажбур бўлди. Дания жуда тартибли ва кучли ҳимояга эга. Ҳужумчиларимиз учун анча қийин ўйин бўлиши аниқ”.

саутгейт

Хулоса ўрнида

Саутгейт кадрлар муаммосига учрамоқда. Бу Англия таркибини кучсизлантиради. Дания учрашувни ўз майдонида ўтказади. Таркиб оптимал ҳолатда. 15 йиллик ғалабасиз серияга барҳам бериш пайти келгандек. Аммо Стерлинг айни пайтда ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этиб келмоқда. Инглизлар бош мураббийи захирадан ўйинни кучайтира оладиган футболчиларни майдонга тушира олмаслиги мумкин. Демак, дастлабки 60 дақиқада асосий масала ҳал бўлади. Бу вақтга қадар гол уриб олмаган тақдирда, чарчаган Англияни данияликлар тор-мор келтириши мумкин. 

ласт

Хюлманн шогирдларига 3 очко зарурлиги ҳам баҳсга қўшимча интрига тақдим этади. 

 

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)