Шарофиддин Лутфиллаев Тбилиси Гран присининг ярим финалига чиқа олмади
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича Тбилиси Гран присининг биринчи кунги беллашувлари ўтказилмоқда. Ушбу кунги баҳсларда -60 кг вазн тоифасида татамига кўтарилган ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфиллаев мусобақанинг ярим финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Дастлаб, қозоғистонлик Рустам Ибраевдан огоҳлантиришлар эвазига устун келган спортчимиз чорак финалда франциялик Валиде Хяр билан баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган беллашувда эса Хярнинг қўли баланд келди.
Қайд этиш лозим, энди ҳамюртимиз бронза медали учун ўтказиладиган қўшимча саралаш босқичида ўз омадини синаб кўради. Унинг бу босқичдаги рақиби россиялик Яго Абуладзе бўлади.
Фикрлар