Шацких дербидаги мағлубият ҳақида: "Йўқ жойдан ўзимиз хатога йўл қўйдик"

Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳс якунига етгач, меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Бизнинг кунимиз бўлмади. Ёшларда барқарорлик етишмайди, рақибларга вазиятларни ўзимиз совға қилдик. Улар ўша ҳолатлардан фойдаланиб, гол уриб кетишди. Барчасида йўқ жойдан ўзимиз хатога йўл қўйдик.

Собирхўжаев марказда ҳужумларимизни ривожлантирарди, боғловчи бўлиб берарди. У бетоб бўлиб қолди ва бизга етишмади. Абдуманнонов ҳам ўзига кела олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!