Шацких: "Таклифимни айтмоқчиман, Рамазон ойида баҳсларни кечроқ қўйиш мумкин"
Суперлига 4-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" (1:3) ўйинидан кейин "шерлар" устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биринчи ўринда ОАВ орқали ўйинлар вақтини белгилашда таклифимни айтмоқчиман. Рамазон ойида баҳсларни кечроқ қўйиш мумкин.
Бу футболчиларга қулайлик туғдирган бўларди. Чунки ўйинда улар жисмонан кучли юклама олишади. Танаффус ёки беллашув давомида сув ҳам ича олишмади.
Бугун яхши ўйнадик, вазиятлар юзага келтирдик. Майдон ҳолати бизга ўзимиз хоҳлагандек ҳаракатланишга имкон бермади. Шунга қарамай, учта гол урдик ва ғалабага эришдик.
Аъзамов биринчи давра охирида сафга қайтиши кутилмоқда. Рашидов кейинги беллашувларда майдонга тушиши мумкин. Рақиб ва футболчилар ҳолатига қараб таркибни ўзгартирамиз", - мутахассис.
Фикрлар