Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум
Қозоғистонлик UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг(17-0) навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.
Асли Ўзбекистонда таваллуд топган Раҳмонов UFCдаги 6-жангини АҚШ вакили Стивен Томпсонга (17-6-1) қарши ўтказадиган бўлди. Мазкур жанг 16 декабрь куни Лас-Вегасда ташкил қилинадиган "UFC 296" турнирида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Раҳмонов ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифасида ҳаракат қилади ва у сўнги жангини Жефф Ниллга қарши ўтказиб, бўғиш усули билан ғалаба қозонганди.
Фикрлар