Шавкат Рахмонов Қозоғистон президенти томонидан орден билан тақдирланди

  • 04.11.2025 20:39
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

UFC нинг ярим ўрта вазн тоифасида мағлубиятсиз серия қайд этаётган Шавкат Рахмонов Қозоғистон президенти Касым-Жомарт Токаев томонидан 2-даражали "Барыс" ордени билан тақдирланди.

“Бугун мен учун жуда ажойиб кун. Қозоғистон Республикаси президенти қўлидан бу орденни олиш шарафига муяссар бўлганимдан хурсандман”, — деб ёзди қозоғистонлик ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида.

Маълумот учун, ушбу орден мамлакатда давлат, ишлаб чиқариш, илмий, ижтимоий-маданий ва жамоат фаолиятидаги алоҳида хизматлар учун берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!