Шахмат: Рустам Қосимжонов ва Магнус Карлсен тўқнашувини кўрамизми?
Англиянинг Мэн оролида, дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари ўзаро баҳсларга киришишган. Жумладан, амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия), вице-чемпион Вишвванатан Ананд (Ҳиндистон), Фабиано Каруана (АҚШ), Сергей Карякин (Россия) ва бошқалар.
Мукофот жамғармаси 433.000 АҚШ доллари бўлган ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ва Нодирбек Абдусаттаров лар ҳимоя қилишмоқда. Рустам Қосимжонов 2657 рейтинг очколари билан Нодирбек Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очколари билан мусобақага етиб боришган. 22 октябр куни якунига етадиган Grand Swiss турнири ғолиби 70.000 АҚШ долларини, иккинчи ўринга 50.000 АҚШ доллари, учинчи ўрин соҳибига эса 40.000 АҚШ доллар мукофотини қўлга киритади. Кучли ўттизликка кира олган шахматчиларга эса 2000 АҚШ долларига эга бўлади.
Қолаверса, турнир ғолиби пул мукофотидан ташқари, тўғридан-тўғри жаҳон чемпионлиги учун курашиш мумкин бўлган мусобақага йўлланмани ҳам қўлга ҳам киритади.
Ушбу нуфузли турнирда, умумий ҳисобда 42 давлатдан ташриф буюрган 154 нафар шахматчилардан 134 таси халқаро гроссмейстерлар, 17 нафари эса халқаро спорт усталари ҳисобланишади.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар