Шахмат. Тошкентда мукофот жамғармаси 20 минг АҚШ долларини ташкил қиладиган халқаро турнир ўтказилади
Жорий йилнинг 28 май - 5 июнь кунлари пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида “Соҳибқирон кубоги” VI халқаро шахмат турнири бўлиб ўтади.
Муксобақа швейцарча тизимда (9 тур) иккита гуруҳда ўтказилади. Асосий гуруҳда 1800 ва ундан юқори рейтингга эга шахматчилар иштирок этса, иккинчи гуруҳда 1799 ва ундан паст рейтингга эга бўлган шахматчилар иштирок этади. Бунда FIDE рейтинги (стандарт) 2024 йил 1 май ҳолатига кўра ҳисобга олинади.
“Соҳибқирон кубоги” VI халқаро шахмат турнирининг умумий мукофот жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил қилади.
Фикрлар