Шахноза Мирзаева ҳам Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабар берганимиздек, Венгриянинг Сегед шаҳрида пара каноэ бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, аёллар ўртасида KL3 классида ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Шахноза Мирзаева финалда 00:51:36 сония натижа қайд этган ҳолда Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.

Шу тариқа пара каноэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига қўлга киритган жами лицензиялари сони 5 тага етди:

Ҳайтмурод Шерқўзиев – VL3
Азизбек Абдулҳабибов – KL2
Шаҳзода Мамадалиева – VL3
Иродахон Рустамова – VL2
Шахноза Мирзаева – KL2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!