"Шеффилд Юнайтед" бош мураббийи билан шартномани узайтирди
"Шеффилд Юнайтед" бош мураббий Крис Уайлд билан шартномани узайтирганини расман эълон қилди.
52 ёшли мутахассис ва клуб ўртасидаги янги келишув 2024-йил ёзигача амал қилади. Шунингдек, клубда уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.
Уайлдер ўтган мавсумда "Шеффилд Юнайтед"ни Премьер-лигага олиб чиқди. Жорий мавсумда эса унинг жамоаси 21 турдан сўнг 29 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар