Шер Мамазулунов тарозидан ўтди. Эртага жанг!

Юртимизнинг кўзга кўринган К-1 усталаридан бири Шер Мамазулунов эртага навбатдаги жангини ўтказади. 

Юртдошимиз Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил қилинадиган ”Fair Fight“ турнирида рингга кўтарилади. Унга Беларусь вакили Евгений Волчек рақиблик қилади.

Бугун мазкур жанг аввалидан ўтказиладиган анъанавий вазн ўлчаш ва "Face to face" маросими ўтказилди. Мамазулунов белгиланган вазн меъёрини бажара олди. 

Маълумот учун, Combat Press талқини бўйича Шер Мамазулунов -80 кг  вазн тоифасида бутунжаҳон профессионал кикбоксингчилар рейтингида 10-поғонада қайд этилган.

Шу ўринда мазкур жангда ҳамюртимизга омад тилаймиз ва у ўзининг чиройли ғалабаси билан барча мухлисларни хурсанд қилади, деган умиддамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!