"Шериф" - "Интер": Яхшибоев иштирок этадиган ўйиндан матнли трансляция
ЕЧЛ 4-турида легионеримиз Жасур Яхшибоев тўп тепаётган "Шериф" клуби "Интер"ни ўз майдонида қабул қилади. Ушбу ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг!
- 90+3'

- 90+2'

Траоре орадаги фарқни бироз қисқартиришга муваффақ бўлди.
- 90'

Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'
Артуро Видаль ўйин қоидаси бузди.
- 83'

Голдан бироз аввал Яхшибоев майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Кестон Жульер ўйинни давом эттиради.
- 83'

Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг Санчес ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.
- 82'

Санчес Лаутаро Мартинес ўрнига, Корреа Жеко ўрнига майдонга тушди.
- 79'
Аниқ зарбалар бўйича кўрсаткич 1:6. "Интер" бу борада ҳам олдинда.
- 76'
"Интер" майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди
- 73'

"Шериф" таркибида ўзгариш. Димитриос Коловос ўрнига Бруно майдонга тушди.
- 70'
Лаутаро Мартинеснинг кучсиз зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 67'

Милан Шкриньяр сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 66'

Милан Шкриньяр орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.
- 65'

Иван Перишич Федерико Димарко ўрнига майдонга тушди.
- 62'

Димитриос Коловос сариқ карточка билан жазоланди.
- 59'
Франк Кастаньеданинг ажойиб зарбасидан сўнг Самир Ханданович тўпни қайтариб юборди.
- 57'

Франк Кастаньеда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 54'

Марцело Брозович ўзининг кучли зарбаси билан учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
- 50'
Артуро Видальнинг узатмасидан сўнг яна ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилди.
- 47'

Федерико Димарко бурчак тўпини амалга ошириб берди. "Шериф" ҳимоячиси тўпни ўз дарвозасидан узоқлаштирди
- 45'

Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди.
- 45'

Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.
- 43'

Дармиан сариқ карточка билан жазоланди.
- 40'
Лаутаро Мартинеснинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди.
- 38'
"Интер" тўлиқлигича ўйинни назорат қилмоқда.
- 35'

Эдмунд Аддо Лаутарога нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.
- 34'
Эдин Жеко шеригининг узатмасидан сўнг яхши имкониятга эга бўлди ва зарба йўллади. "Шериф" дарвозабонидан ажойиб сейв.
- 32'
Димарко шериги узатган тўпга етиб бора олмади.
- 30'
Маттео Дармиан жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади. бироқ бироз ноаниқ.
- 28'

"Интер" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 26'
"Интер" "Шериф"дан майдон марказида тўпни олиб қўйиб, ҳужумга ўтишга ҳозирланмоқда.
- 23'
Видаль майдон марказида Тилльга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 21'
"Интер "майдон марказида майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди.
- 18'
Бурчак тўпидан сўнг Жеко бош билан зарба йўллади. Бироз ноаниқ.
- 18'
Федерико Димарконинг стандарт вазиятдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 15'
Лаутаро қанотдан ҳаволатиб етказиб берилган узатмадан сўнг зарба йўллади. Унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 13'
Марцело Брозович жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Бироқ ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди.
- 12'
"Интер" фаол тарзда ҳужумга ўтмоқда ва тўп назоратини тўлиқ ўз қўлига олди.
- 9'
"Интер"да яхши имконият вужудга келди. Жеко жарима майдони ичида тўпн шеригларига узатди, бироқ ҳужум марказида пайдо бўлган Видаль зарба йўллай олмади.
- 7'
"Интер" футболчиси қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 5'
Яхшибоевнинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. "Шериф" фойдасига бурчак тўпи.
- 2'
"Шериф" ҳимоядан чиқаётган "Интер"ни кучли прессинг билан қарши олмоқда.
- 0'

Учрашувга старт берилди.
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.
- 0'
Бироздан сўнг ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган "Шериф" - "Интер" баҳси старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг!



Фикрлар