
Шерзод Ғуломжонов ҳам "Навбаҳор"га қайтмоқда
23 ёшли ярим ҳимоячи Шерзод Ғуломжонов "Навбаҳор" билан 2026 йилнинг якунига қадар шартнома имзолади.
Футболчи 2001 йил, 23 апрелда Наманган шаҳрида туғилган. Ярим ҳимоячи Наманган футболи тарбияланувчиси.
У фаолияти давомида “Навбаҳор” (Наманган, 2020 йил), “Андижон” (Андижон, 2021 йил), “Хоразм” (Урганч, 2022 йилнинг 1-давраси, 2024 йил), “Шўртан” (Ғузор, 2022 йилнинг 2-давраси), “Навбаҳор-фарм” (Наманган, 2023 йил) жамоаларида ўйнаган.
Comments