Шерзод Насруллаев: Кимнидир қоралаб, ёмонотлиққа чиқаришдан фойда йўқ!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют голини киритган Шерзод Насруллаев билан суҳбат уюштирдик. "Насаф" ҳимоячиси термадаги таассуротарлари ва Австралияга қарши баҳс ҳақида ўз фикрини билдирди.
Биринчи гол таъсуротлари қандай? Нималарни ҳис қилдингиз?
"Ўйиндан аввал Аббос Файзуллаев билан гаплашиб ўтирган эдик. Гол урсам, ҳудди шундай нишонламоқчи эканлигимни айтиб, кулдим. Ўзи, ўнг қанот ҳимоячиси ҳужумга чиққан пайтида, чап қанот ҳимоячиси ўрнида қолиши талаб қилинган эди. Мен, таваккал қилдим. Ҳужумга ўтаётганимда, орқамдан "Орқага қайт" - деган овоз эшитилиди. Терма жамаомга ёрдамим текканидан хурсандман. Буёғига ҳам қўлимдан келганча ҳаракат қиламан.
Биринчи бўлимдан сўнг, кутилмаганда заҳирага олиндингиз? Бунинг сабаби нима?
- Заҳирага олинганимни асосий сабаби Дубайдаги йиғинлар чоғида белимни шамоллатиб қўйганим. Ўйиндан 3 кун аввал оғриқ кучайиб, оёқларимга ҳам ўтди. Шунга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилаётганимни айтдим. Асосий таркибда ўйинни бошладим. Шунга қарамай, танаффусда оғриқ кучайгани сабабли ўйинни давом эттира олмаслигимни айтдим.
Сизнинг позициянгизда терма жамоада рақобат қай даражада кучли?
- Барча позицияларда бўлгани каби бу ерда ҳам рақобат кучли. Ким тайёр бўлса, ким яхшироқ формада бўлса ўша футболчи ўйнайди. Бу оддий ҳақиқат.
Терма жамоа футболчиларининг кайфияти қандай?
- Ҳозир анча яхши. Бизга мана шундай ғалаба керак бўлаётган эди. Уни қўлга киритдик. Бу йигитларга ишонч беради. Умид қиламанки, айнан шу юқори кайфият бизни мусобақага охирги қадар тарк этмайди.
Австралия бн ўйинга тайёргарлик бошландими?
3-тур ўйини учун тайёргарликни бошлаб юборганмиз. Рақибни ўйин услубини ўрганиб, унинг заиф нуқталарини аниқлашга ҳаракат қиляпмиз. Умид қиламан-ки, керакли хулосаларни чиқариб, Австралия билан баҳсда ғалаба қозонамиз.
Сўнгги сўз ўрнида мухлисларга билдирмоқчи бўлган фикрингиз бўлса, марҳамат!
Шу ўринда, мухлислардан бир илтимосим бор эди. Яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бизни қўллаб-қувватлашсин. Футболчиларни тинимсиз ёмонотлиқ қилишганидан фойда йўқ. Ёмон десак, ёмон бўлиб кетаверади. Йигитларга ҳозир мотивация бериш керак. Биз майдонда қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз. Ҳеч ким майдонга ютқазишни ёки ёмон футбол намойиш этишни режа қилиб тушмайди. Ҳаракат қиляпмиз, натижадаси Аллоҳдан. Кимнидир қоралаб ҳеч ким фойда топмаган", - деди Насруллаев.
Фикрлар