Шерзод Насруллаев “Насаф” билан хайрлашди
“Насаф” жамоаси ҳимоячиси Шерзод Насруллаев инстаграм саҳифасида клуб билан хайрлашганини эълон қилди.
“Ҳурматли “Насаф” жамоаси, мураббийлар, раҳбарият ва азиз мухлислар! Бугун мен учун жуда муҳим ва ҳаяжонли лаҳза — “Насаф” футбол клубидаги фаолиятим билан хайрлашмоқдаман. Бу жамоа менга нафақат футболчи сифатида, балки инсон сифатида ҳам катта тажриба ва сабоқлар берди. “Насаф” сафида ўтказган ҳар бир куним, ҳар бир машғулотим ва ҳар бир ўйиним қалбимда унутилмас хотира бўлиб қолади.Бу клуб менинг уйимга, унинг ранглари эса ҳаётимнинг бир қисмига айланди. Мураббийларимга ишонч ва сабр учун, жамоадошларимга елкадош бўлиб бирга курашганимиз учун, мухлисларга эса чексиз қўллаб-қувватлов ва ишонч учун чин дилдан Раҳмат айтаман.Бу хайрлашув — видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши. “Насаф” доимо юрагимда қолади. Жамоага келажакда катта ғалабалар, ёрқин ўйинлар ва чексиз муваффақиятлар тилайман”, - дея ёзиб қолдирган футболчи ўз саҳифасида.
Маълумот учун, Насруллаев 2018 йилдан бери “аждарлар” сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида ҳимоячи 200 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол киритган ва 35 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар