Шерзод Қосимов U-23 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган Тайланд - Индонезия учрашувини бошқаради
Хабарингиз бор, шу йилнинг 22-26 март кунлари U-23 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик бир қатор ҳакамлар мазкур ўйинларни бошқариб бориш учун таклиф олишгани ҳақида аввал маълум қилган эдик.
Жумладан, Шерзод Қосимов ва Алишер Усмонов Вьетнамда бўлиб ўтадиган саралаш баҳсларига таклиф қилинишганди. Улар Тайланд ва Индонзия учрашувида ишлашлари аниқ бўлди. Шерзод Қосимов ўйинда бош ҳакам, Алишер Усмонов эса лайнсмен сифатида ишлайди. Яна бир қанотда қирғизистонлик Замирбек Чиннибеков фаолият олиб боради. Тўртинчи ҳакам қатарлик Сауд Али Ал-Адба.
Фикрлар