Шевалье «ПСЖ»дан кетиши мумкин
«ПСЖ» 25 ёшли дарвозабон Люка Шевальени қишки ойнада сотиш ёки ижарага беришни режалаштирмоқда.
«ПСЖ» дарвозабони Люка Шевалье қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Canal+ хабар бермоқда.
Манбага кўра, парижликлар қишдаёқ Шевалье билан хайрлашиш, уни сотиш ёки ижарага бериш вариантларини кўриб чиқмоқда. Матвей Сафонов билан асосий таркиб учун рақобатда ютқазган дарвозабоннинг бозор қиймати пасайиб бораётгани клуб раҳбариятини хавотирга солмоқда.
Шунингдек, Шевалье жамоадан кетган тақдирда, француз клуби трансфер бозорида россиялик дарвозабонга янги рақобатчи излаши қайд этилган.
25 ёшли Шевалье жорий мавсумда ҳали бирор марта майдонга тушмади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этмоқда.
Изоҳлар (0)