Шевченконинг Украина терма жамоасидаги ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди
Украина футбол ассоциацияси терма жамоанинг бўлажак бош мураббийи номини эълон қилди.
Sport.ua тарқатган хабарга кўра, Андрей Шевченкодан бўшаган лавозимга БААнинг "Ал-Айн" клуби бош мураббийи Сергей Ребров тайинланади.
Ребров терма жамоани 2022 йилги жаҳон чемпионати ва “Евро-2024” саралаш баҳсларида бошқаради. Европа чемпионатига саралаш босқичида қайд этиладиган натижалардан кейин шартнома яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
Маълум бўлишича, 47 ёшли мутахассис БААнинг "Ал Айн" жамоаси билан терма жамоага тайинланишига тўсқинлик қилган барча масалаларни ҳал қилган.
Украина футбол ассоциацияси 9 август куни Ребровни терма жамоанинг янги бош мураббийи сифатида расман оммага таништиради.
Фикрлар