Шиме Жужул: "Ҳақиқатан бу ер жуда совуқ экан"
"Темирйўлчилар" сафига қўшилган хорватиялик ҳужумчи Шиме Жужул ўзининг дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Тошкентга келиб биринчи ҳис қилганим ҳавонинг жуда совуқлиги бўлди. Ҳақиқатан бу ер жуда совуқ экан.
Бугун жамоа билан дастлабки машғулотни ўтказдим ва менда ҳаммаси илиқ таассурот қолдирди. Жамоадагилар менга клуб тарихи ҳақида сўзлаб беришди.
"Локомотив"нинг бунгача 3 карра Ўзбекистон чемпиони ва кубок соҳиби ҳамда икки бор суперкубок ғолиби бўлганидан хабарим бор. Эндиликда биз ҳам янги тарих яратишга ҳаракат қиламиз.
Менинг мақсадим - "Локомотив"да ўйнаб кўпроқ гол уриш ва шу йилнинг ўзида Суперлигага қайтиш учун жамоага ёрдам бериш", - деди футболчи.
Манба: "Локомотив" ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар