Шмейхель АПЛга қайтиши мумкин
Каспер Шмейхельни "Вулверхэмптон" ўз сафига қўшиб олмоқчи. 37 ёшли дарвозабон "Андерлехт" билан мавсум аввалида 1 йиллик шартнома имзолаган эди, Даниялик посбоннинг Бельгия жамоаси билан шартномаси якунига етди ва эркинг агент айланди.
Шмейхельни Премьер Лиганинг бошқа бир қатор клублари ҳам кузатиб бормоқда ва футболчининг ўзи ҳам Англияга қайтишга қарши эмас. "Ноттингем Форест" январь ойида тажрибали дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо "Андерлехт" Бельгия Про-лигаси чемпионлики учун курашаётгани учун уни йўқотишни истамади.
Эслатиб ўтамиз, Каспер профессионал фаолиятининг илк 16 йилини Англияда ўтказган. Дания терма жамоаси сардори "Лестер Сити" билан 2015-16 мавсумда АПЛ чемпионлигини қўлга киритган.
Фикрлар