Шоаҳмедов гол киритган ўйинда "Теренггану" пешқадам билан дуранг ўйнади

Ҳамюртимиз Санжар Шоаҳмедов фаолият олиб борадиган "Теренггану" клуби бу тур сафарда чемпионат пешқадами "Жоҳор Дарул Тазим" меҳмони бўлди. Голларга бой  тарзда кечган учрашувда жанговар дуранг натижа қайд этилди - 3:3.

Меҳмонлар сафида киритилган дастлабки голга айнан ҳамюртимиз муаллифлик қилди. Шу тариқа, "Теренггану" ҳисобидаги очколар сони 30 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.

Малайзия Суперлигаси. 22-тур

"Жоҳор Дарул Тазим" - "Теренггану" 3:3

Голлар: Велаксес (31), Сафави (36), Кабрера (45) - Шоаҳмедов (24), Андреев (65), Так (79).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!