Шоҳасан Мирзаматов Франция вакилига қарши октагонга кўтарилади
Хабарингиз бор, 19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида "Octagon 83" турнири бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, кечанинг асосий кардида таниқли ММА устамиз Шоҳасан Мирзаматов (15-4) Франция вакили Леви Карриел(7-4)га қарши октагонга кўтарилади. Бу баҳсда француз жангчиси ушбу лигадаги дебютини ўтказса, ҳамюртимиз ўн иккинчи бор мазкур промоушенда жанг қилади.

Маълумот учун, Мирзаматов "Octagon 79" турнирида, 9 секунд ичида қозоғистонлик Руслан Серикпуловни техник нокаут билан мағлуб этган эди.



Комментарии