
Шоҳасан Мирзаматовнинг ўрнига бошқа бир ҳамюртимиз жанг қилади
Таниқли ММА жангчимиз Шоҳасан Мирзаматов бундан бир неча кун олдин автоҳалокатга учраганпини маълум қилгандик. Шундан сўнг, унинг "Octagon 70" турниридаги жанги бекор қилинганди.
Бироқ бугун Лига Шоҳасаннинг ўрнига ким жанг қилиши бўйича хабар берди. Унга кўра, 23 февраль куни Кичигинга бошқа бир вакилимиз Саидотахон Нуриддинов рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Георгий Кичигин фаолияти давомида 41 та жанг ўтказиб, 31 та ғалаба ва 10 та мағлубият қайд этган. Саидотахон Нуриддинов ҳисобида эса 6 та ғалаба ва 1 та мағлубият мавжуд.
Фикрлар