Шоҳжаҳон амалдаги жаҳон чемпионига ютқазиб қўйди. Тўртинчи йўқотиш
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-86 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Абдуллаев озарбайжонлик Альфонсо Домингез билан рингга кўтарилади. Жанг 20:45дан сўнг бошланади.
Боксчилар рингга чиқиб келди. Боксчимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.
Биринчи раунд Шоҳжаҳоннинг фойдасига - 4:1.
Иккинчи раундда Альфонсо Домингезнинг қўли баланд келди - 1:4.
Учинчи раундда ҳам Альфонсо Домингез устунликка эришди - 2:3. Якуний ҳисоб 2:5, озарбайжонлик боксчи ярим финалда.
Фикрлар