Шоҳжаҳон Эргашев IBF жаҳон чемпионлик камари учун элиминатор жангини қабул қилди

Профессионал бокснинг IBF ташкилоти супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) жаҳон чемпионлик камари учун элиминатор жангида иштирок этиш таклифи билан Шоҳжаҳон Эргашев ва британиялик Жек Кетералга хат юбориб, муносабат билдириш учун чоршанбадан бошлаб 3 кун муддат белгилади. 
 
Шоҳжаҳон Эргашевнинг промоутери Дмитрий Салитанинг Boxingscene.com сайтига маълум қилишича, улар розилик билдирган ва буни расман тасдиқлаган. Барчаси Кетералга боғлиқ бўлиб турибди. 
 
Агарда у жангни олмаса, ташкилот кейинги номзод сифатида австралиялик Лиам Паро, Стив Спаркга мурожаат қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
02/03/2023 21:57
Бор экани яхши янгилик. Шох N1