Асосий мазмунга ўтиш

Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовга: "Барибир уришамиз, сенга осон бўлмайди"

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 1

Улар ҳазиломуз тарзда фикр алмашишди.

Профессионал бокснинг супер енгил вазн (63.5 кг) тоифасидаги Шоҳжаҳон Эргашев ҳамда Шаҳрам Ғиёсов ўртасидаги муносабатни кўпчилик турлича талқин қилади. 

Уларни бир-бирига таққослашлар, жанг бўлса, кимнинг ғалаба қозониши борасида ҳам мухлислар ўртасида кўплаб тортишувлар бўлиб туради. Шундай гап-сўзлар улар орасидаги муносабатнинг совуқлашгани борасидаги таассуротларни ҳам уйғотганлиги сир эмас. 

Ваҳоланки, ҳар иккиси бир-бирига бўлган ҳурматини яширмайди. Буни бевосита ижтимоий тармоқларда ҳам кузатишингиз мумкин. 

Жумладан, Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг турникдаги машқ жараёнини Инстаграм саҳифасига жойлаган ва бунга Шаҳрам Ғиёсов қойил қолган тарздаги муносабатини смайлик тарзида ифода этган. 

Шоҳжаҳон Эргашев эса, бунга жавобан ҳазиломуз тарзда қуйидаги изоҳни ёзиб қолдирди.

Шаха-шох

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ