Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби Тошкентга етиб келди (фото)

Хабарингиз бор, 11 июнь куни пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жангида супер енгил вазн (63,5 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказадиган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев Салиму Женгога қарши рингга кўтарилади.

Бир неча кун олдин ҳамюртимиз мазкур тўқнашувда иштирок этиш учун пойтахтимизга етиб келганди. Энди унинг танзаниялик рақиби ҳам Тошкентда кутиб олинди.

Маълумот учун, Эргашевнинг профессионал боксдаги рекорди 19-0, 17 КО ни ташкил этади. Женгонинг натижаси эса, 16-3, 10 КО.

photo_2021-06-08_10-45-11

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар