Шоҳруҳ Гадоев АГМКда!

АГМК клуби янги мавсумга тайёргарлик кўриш билан бир қаторда селекция ишларини ҳам олиб бормоқда. Бош мураббий Миржалол Қосимов ўзининг ўйин услубига мос тушадиган ҳамда таркибни кучайтира оладиган футболчиларни таркибда кўришни хоҳламоқда.

Sports.uz олган маълумотга кўра, АГМК таркибига иқтидорли ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев қўшилган. У бунга қадар Озарбайжон чемпионатида, “Кешла” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Афтидан, ҳамюртимиз “Кешла” клубини тарк этган кўринади. Янги мавсумни эса АГМКда бошлаши мумкин.

Бу футболчи “Кешла” клубидан ташқари “Насаф”, “Ал-Муҳаррақ” (Баҳрайн), “Бунёдкор” ва “Тэджон Ситизен” (Жанубий Корея) жамоаларида ҳам тўп сурган.  

Шунингдек, Гадоев фаолияти мобайнида Миржалол Қосимов билан бирга ишлаган. Табиийки, мураббий ҳам футболчининг имкониятларини яхши билади. Воқеалар ривожини эса кузатишда давом этамиз.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!