Шоҳруҳ Гадоев яна "Бунёдкор"га қайтди

Сўнгги икки мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев «Бунёдкор» аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ўзбекистондаги охирги клуби айнан «Бунёдкор» бўлган Шоҳруҳ яна ушбу жамоа либосида тўп суради. Бугун Гадоев билан боғлиқ ҳужжат ишлари расмийлаштирилди. Умид қиламизки, Гадоев ўзининг ажойиб ўйинлари билан «Бунёдкор»нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон трансфер ойнаси 5 август куни ёпилади. «Бунёдкор»да эса яна янгиликлар бўлиши кутилмоқда.

МАЪЛУМОТ УЧУН:

ШОҲРУҲ ГАДОЕВ

Туғилган санаси: 31.12.1991
Амплуаси: ярим ҳимоячи, вингер
Бўйи: 174см. Вазни: 68кг
Футболчилик фаолияти
«Насаф» - 2012-2015 йиллар
«Муҳаррақ» (Баҳрайн) – 2015-2016 йиллар
«Бунёдкор» - 2016 йил
«Бухоро» - 2017 йил
«Бунёдкор» - 2017 йил
«Тежон Ситизен» (Жанубий Корея) – 2018-2019 йиллар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!