Шоҳруз ярим финалга чиқди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги 20-жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруз Раҳимов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
91 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбек боксчиси чорак финалда Англия вакили Люис Уильямс билан куч синашди. Учрашув ҳамюртимиз устунлигида ўтди. Кескин ва муросасиз беллашувда 4:1 ҳисобида зафар қучган Шоҳруз Раҳимов ярим финалда қатнашадиган бўлди.
 
Шоҳруз финалга чиқиш учун россиялик Владимир Узунян билан беллашади.
 
Жаҳон чемпионатида 75 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан ҳамюртимиз Шоҳруҳ Рустамов эса германиялик Везир Агирманга ютқазиб, мусобақадан чиқиб кетди.