Шоҳсанамхон Тошпўлатова финал йўлланмасини қўлга киритди

Бундан бироз аввал пара сузишнинг S13 классида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари якунланди.

Эркаклар ўртасида ҳамюртимиз Фирдавсбек Мусабеков стартга чиқди. Афсуски, у 2:18.78 дақиқа натижа билан маррага 5-бўлиб етиб келди ва саралашдан ўта олмади.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса икки нафар ҳамюртимиз – Шоҳсанамхон Тошпўлатова ҳамда Нигорахон Мирзоҳидова иштирок этди. Шоҳсанамхон 2:30.42 дақиқа вақт билан маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, Нигорахон 2:40.44 дақиқа вақт билан 5-ўринда келди. Финал баҳсларига фақатгина Тошпўлатова йўл олди.

Аёллар ўртасида S13 классида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 15:42 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!