Шомуродов асосий таркиб учун “Бавария” ҳужумчиси билан рақобатлашадиган бўлди
“Бавария”да ҳужумчиси Жошуа Зиркзее тез орада “Женоа” футболчисига айланади.
Италиялик журналист Фабрицио Романо тарқатаётган хабарларга қараганда, томонлар бу трансфер бўйича барча шартларни ўзаро келишиб олган.
Хусусан, Элдор Шомуродов тўп тепаётган жамоа раҳбарияти 19 ёшли нидерландиялик футболчини кейинчалик 15 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқда. Шунингдек, “Бавария” Зиркзеенинг кейинги трансферидан 7,5 фоиз миқдорида бонус олиши ҳам белгиланди.
Ўтган мавсумда 9 та учрашувда тўртта гол уриб, мутахассислар эътиборини қозонган ёш футболчи бу йил рақобатда тажрибали ҳужумчиларга ютқазиб қўймоқда. У жорий мавсумда учта учрашувда майдонга тушиб, жами 91 дақиқа ўйнади.
Фикрлар